Тошкентда иссиқ сув вақтинча ўчирилади
Пойтахтда 2026 йил апрель-май ойларида иссиқлик таъминоти тизимини янги мавсумга тайёрлаш мақсадида кенг кўламли профилактик ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" хабар берди.
Маълум қилинишича, белгиланган жадвал асосида шаҳарнинг қатор туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Мазкур режали узилишлар аҳоли учун айрим ноқулайликлар туғдириши мумкин, аммо улар қиш мавсумида тизимнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
Таъкидланишича, баҳорги профилактика ишлари доирасида иссиқлик манбалари ва магистрал тармоқлар комплекс текширувдан ўтказилади. Эскирган қувурлар алмаштирилади ва таъмирланади. Гидравлик синовлар орқали тизим мустаҳкамлиги текширилади. Авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилади.
Фуқаролардан ушбу даврда сабр-тоқат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, таъминот қайта тикланганидан сўнг қувурлардаги ҳаво тиқилишларини бартараф этиш учун кранлардан бир муддат сув оқизиб туриш сўралмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter