Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил қилинди

Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил қилинди

Ўзбекистонда молиявий секторни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилди. Бу Президентнинг 30 март куни қабул қилинган ПФ–48-сонли фармонида белгиланган.

Фармонга мувофиқ, марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ҳам фаолият юритади. У биринчи инстанция ва апелляция босқичларидан иборат бўлиб, халқаро низоларни ҳал қилишга ихтисослашади.

Марказ ҳудудида молиявий, инвестиция ва банк хизматлари, шунингдек, суғурта, рақамли активлар ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолиятларга рухсат берилади. Шу билан бирга, исломий ва яшил молия, финтех хизматлари ҳам ушбу ҳудудда ривожлантирилади.

Фармонга кўра, марказ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режим жорий этилади. У конституциявий қонун асосида тартибга солинади ва инвесторлар учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

Марказ бошқарув органларига қатор соҳаларда мустақил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади. Бу фуқаролик, корпоратив, молия, солиқ ва меҳнат ҳуқуқи каби йўналишларни қамраб олади.

Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи тамойиллари қўлланилиши белгиланган. Бу эса халқаро инвесторлар учун тушунарли ва ишончли ҳуқуқий муҳитни таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг