Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ChatGPT 50 фоиздан кўпроқ ҳолатда хато иқтибос бермоқда — тадқиқот

ChatGPT 50 фоиздан кўпроқ ҳолатда хато иқтибос бермоқда — тадқиқот

Иллюстратив фото

Яқинда Дикин университетида ўтказилган тадқиқот академик тадқиқотларда ChatGPT чат-ботининг ишончлилигини савол остига қўйди.

Чат-ботдан фойдаланиш ҳолатларининг ярмидан кўпида ёлғон ёки нотўғри иқтибослар келтирилган ва манбаларга жуда ғалати тарзда ҳавола қилиниш аниқланди. Бу унинг нафақат олимлар учун фойдалилигини шубҳа остига қўяди, балки потенциал зарар келтириши мумкин деган хавотирларни ҳам уйғотади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда турли илмий соҳалардаги тадқиқотчилар ўз ишларини тезлаштириш учун ChatGPTдан тобора кўп фойдаланишмоқда.

Университет олимлари тажриба давомида ChatGPTга руҳий саломатликнинг турли мавзулари бўйича олтита адабиёт шарҳини ёзиш вазифасини қўйишди.

Шунинг асосида чат-бот томонидан шакллантирилган 176 та иқтибосдан 35 таси (19,9 фоиз) сохталаштирилган, яъни сунъий интеллектнинг «галлюцинациялари»га киритиш мумкин бўлган бундай фикрлар ҳеч қаерда айтилмаган, яна 141 таси (45,4 фоиз) нашр санаси, саҳифа рақамлари ёки рақамли объектлар (DOI)нинг нотўғри идентификаторлари каби хатоларни ўз ичига олган.

Фақат 77 та иқтибос (43,8 фоиз) ҳақиқий ва аниқ чиққан. Хатоларни бир қарашда аниқлаш осонмас: сохта DOIларнинг 64 фоизи тадқиқот ишлари мавзусига умуман алоқадор эмас, қолган 36 фоизи эса умуман яроқсиз ҳаволалар бўлиб чиқди. Бу шуни англатадики, агар фойдаланувчилар манбаларни шахсан текширмасалар, ноаниқликларни сезмасликлари мумкин.

Шу сабабли тадқиқотчилар «чат-ботдан фойдаланишда ҳушёрликни ошириб, йўл-йўриқларни пухта ишлаб чиқиш, одамлар томонидан қатъий текшириш, тадқиқотларнинг ишончлилигини таъминлаш учун илмий журналлар ва институтларда ҳимоя чораларини кучайтириш» зарурлигини таъкидлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг