Оқ уй яқинида отишма юз берди
АҚШ Миллий гвардиясининг икки ходими ўқ отар қуролдан олинган жароҳатлар оқибатида вафот этди, деб баёнот берди Ғарбий Виржиния губернатори Патрик Морриси. Аммо кейинроқ бу хабар инкор этилиб, жароҳат олганлар оғир аҳволда эканлиги маълум қилинди.
26 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 14:20 атрофида Вашингтондаги «Фаррагут-Уэст» метро бекати яқинида отишма содир бўлган ва икки нафар миллий гвардиячи яраланган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса жойини ўраб олиб, бир нафар гумонланувчини қўлга олган.
Аввалроқ президент Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида воқеага муносабат билдириб, Оқ уй яқинидаги отишмада жароҳатланган миллий гвардия ходимлари оғир аҳволда эканлигини ёзганди.
Сиёсатчининг айтишича, ўқ узган шахс ҳам оғир яраланган ва жазоланади. «Икки миллий гвардиячини яралаган ҳайвонга бу жуда қимматга тушади», — деган Трамп.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter