Шифокор қаҳва ва саратон касаллиги бўйича муҳим фактни айтди
Россиялик офталмолог ва телебошловчи Михаил Коновалов қаҳва ва саратон ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирди.
Мамлакат Биринчи канали веб-сайтида мавжуд бўлган «Соғлом ҳаёт кечиринг!» кўрсатувида мутахассис машҳур ичимликни эркаклар учун фойдали деб таърифлади.
Коновалов қаҳва простата саратони хавфини камайтиришини айтди. У бу хулосага келишда ичимликни мунтазам равишда истеъмол қиладиган одамларни кузатган хитойлик олимларни мисол келтирди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни қаҳва ичадиган эркакларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимоли бошқаларга қараганда 10 фоизга кам.
Аввалроқ иммунолог Андрей Продеус ва кардиолог Герман Ганделман қаҳванинг бошқа фойдали хусусиятларини санаб ўтишган. Хусусан, улар ичимлик қон босими муаммоларидан ҳимоя қилишини таъкидлашган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter