Украина яна 3 йиллик урушга тайёрланяпти
Украинада музокаралар тўхтаб қолиши мумкинлиги фонида ҳокимият узоқ муддатли уруш сценарийсига тайёргарлик кўра бошлади. Украина матбуотига кўра, президент Владимир Зеленский парламент фаолиятини яна 1–3 йил уруш шароитида давом эттириш бўйича режа тайёрлашни топширган.
Бу вазифа «Халқ хизматкори» фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Андрей Мотовиловецга юкланган. У ҳозирда парламентнинг узлуксиз ишлаши ва узоқ муддатли шароитга мослашуви бўйича режа ишлаб чиқмоқда.
Манбаларга кўра, уч томонлама музокаралар (Украина–АҚШ–Россия) ҳозирча тўхтаб қолиши мумкин, чунки томонлар ҳозирча муроса қилишга тайёр эмас. Шу боис Киев реал сценарий сифатида уруш яна бир неча йил давом этишини ҳисобга олмоқда.
Айни пайтда ҳокимият ичида — ҳукумат ва президент аппарати ўртасида ҳамкорликни яхшилаш устида иш олиб борилмоқда. Манбалар айтишича, ички мувофиқлашувда «камроқ интрига, кўпроқ иш» тамойилига ўтиляпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter