Эрон олий раҳбари АҚШ билан музокараларга рухсат берди — Axios
Эрон олий раҳбари томонидан АҚШ билан музокараларда иштирок этишга рухсат берилгани ҳақида Axios нашри хабар қилди.
Манбага кўра, Эрон делегацияси музокараларда қатнашиш учун «яшил чироқ»ни кутиб турган ва у 20 апрел куни кечқурун берилган. Шу орқали Теҳрон томони расман музокара жараёнига тайёр эканини билдирган.
Хабарда айтилишича, бу вақтгача Вашингтон ҳам Эрондан аниқ сигнал кутиб турган. Шунингдек, Покистон, Миср ва Туркия каби воситачи давлатлар ҳам Эронни музокараларда иштирок этишга чақирган.
Бироқ Эрон ичидаги айрим кучлар, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, музокараларга шошилмаслик ва қатъий позицияни сақлаш тарафдори бўлган. Улар АҚШ томонидан жорий этилган денгиз блокадаси бекор қилинмас экан, музокара ўтказмасликни талаб қилгани айтилмоқда.
Axios маълумотига кўра, музокараларнинг навбатдаги босқичи Исломободда ўтказилиши мумкин. Унда АҚШ делегациясига вице-президент Жей Ди Вэнс бошчилик қилиши кутилмоқда.
Ҳозирча расмий Теҳрон ушбу маълумотлар юзасидан очиқ изоҳ бергани йўқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter