FT: Гренландия АҚШ билан Дания иштирокисиз музокара ўтказмоқчи
Гренландия ташқи ишлар вазири Вивиан Мотцфельдт АҚШ билан Дания иштирокисиз тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ташаббуси билан чиққан.
Financial Times нашри хабар беришича, бу қадам Гренландиянинг ташқи шериклар билан муносабатларда дипломатик ёндашуви ўзгараётганига ишора сифатида баҳоланмоқда.
Гренландия кенг автономияга эга бўлса-да, расман Дания Қироллигининг таркибий қисми ҳисобланади. Анъанага кўра, ташқи сиёсат масалалари Копенгаген орқали мувофиқлаштирилади.
Мутахассислар фикрича, Мотцфельдтнинг ташаббуси Гренландиянинг халқаро майдонда янада мустақил ҳаракат қилишга интилаётганини кўрсатиши мумкин. Бу эса келгусида минтақанинг сиёсий мақоми ва ташқи муносабатларида муҳим ўзгаришларга олиб келиши эҳтимолини оширади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter