Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ливанда вазият кескин: музокаралар арафасида зарбалар давом этмоқда

Ливанда вазият кескин: музокаралар арафасида зарбалар давом этмоқда

АҚШ ва Эрон ўртасида Покистонда музокараларга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда, Исроил Ливанга зарбаларни давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, бир кундаги ҳужумлар натижасида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, камида 1150 киши яраланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Исроилни Бейрут атрофидаги икки муҳим шифохонага нисбатан эвакуация буйруғини бекор қилишга чақирди. Қайд этилишича, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими кўплаб жабрланганларга ёрдам беришда қийналмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса агар АҚШ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг ҳаракатларига тўсқинлик қилмаса, бу Вашингтоннинг танлови бўлишини айтди. Унинг фикрича, бу «аҳмоқона қарор» бўлади, аммо Эрон бундай сценарийга ҳам тайёр.

Шу билан бирга, Нетаняҳу Ливан билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш бўйича топшириқ берилганини маълум қилди. Бироқ Исроил расмийлари урушни тўхтатиш режаси йўқлигини ҳам таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг