Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик борасида Россия билан келишиб олди

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик борасида Россия билан келишиб олди

21 декабр, якшанба куни Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан биргаликда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида икки томонлама бозорга кириш музокараларини якунловчи Протоколни имзолади.

Уруновнинг таъкидлашича, мазкур музокара Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербургга амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтган.

«Музокаралар узлуксиз, аммо мазмунли ва конструктив бўлиб ўтди ва бугунги ижобий натижа билан якунланди.

Мен ушбу имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг аъзо бўлиш жараёнидаги фаол иштироки учун Россия Федерациясига, раҳбарлиги учун вазир Решетниковга, қўшган муҳим ҳиссаси учун хоним Майоровага, кўмаклашгани учун элчи Платоновга ва қимматли ҳамкорлиги учун Россия музокаралар гуруҳига самимий миннатдорлигимни билдирмоқчиман», – деб ёзади Азизбек Урунов.

Президент вакили, шунингдек, айни пайтда кўп томонлама музокараларни илгари суришга, зарур қонунчиликни янгилашни якунлашга ва келгуси йилда аъзо бўлиш жараёнини муваффақиятли якунлашга тўлиқ эътибор қаратилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг