Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон йил бошидан буён қарийб 213 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистон йил бошидан буён қарийб 213 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди

Фото: Xabar.uz

2026 йил январ-феврал ойларида Ўзбекистондан хорижга 207,3 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, умумий экспорт ҳажми 219,9 минг тоннани ташкил этган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,1 минг тоннага ёки 14 фоизга ошган.

Экспорт таркибида сабзавотлар етакчи ўринни эгаллаб, 87,9 минг тоннани ташкил этган. Шунингдек, мева ва резаворлар 56,5 минг тонна билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Мева-сабзавот экспортида турли маҳсулотлар муҳим ўрин тутади. Жумладан, мош экспорти 11,8 минг тоннани ташкил этган бўлса, ёнғоқ ва ерёнғоқ маҳсулотлари 5 минг тонна атрофида бўлган.

Шу билан бирга, мавсумий маҳсулотлардан ҳисобланган тарвуз ва қовун экспорти 0,2 минг тонна даражасида қайд этилди. Қолган 58,5 минг тонна маҳсулот эса бошқа турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг