Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ўқувчи Қобилжоннинг ўлими сабаб Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди

Путин ўқувчи Қобилжоннинг ўлими сабаб Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Москва яқинидаги мактабда ўқувчи Қобилжоннинг ўлдирилиши муносабати билан Тожикистон президентига ҳамдардлик билдирди

«Интерфакс» хабарига кўра, Россия президенти Эмомали Раҳмонга Москва яқинидаги Горки-2 қишлоғидаги мактабга қилинган ҳужум пайтида тожикистонлик тўртинчи синф ўқувчисининг ўлими учун жавобгар бўлганлар жазоланишига ваъда берган. 

«Болаларга қарши террористик ҳужумларни содир этиш ўта оғир жиноятдир ва айбдорлар, албатта, тўлиқ жазоланади», деб ишонтирди Путин. 

Тожикистон фуқароси тўққиз ёшли Қобилжон Алиев 16 декабр куни вафот этди. Унга мактабда ҳозирда ҳибсда бўлган 15 ёшли тўққизинчи синф ўқувчиси Тимофей пичоқ билан ҳужум қилди. 

Ҳужумчи ўз ҳаракатларини видеога олди ва шахсий Телеграм каналига жойлаштирди. Ушбу видеоларда видеога олувчи қўлида пичоқ билан бир гуруҳ болаларга яқинлашиб, улардан миллатини сўраган. Шу муносабат билан Россия элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва у ерда унга айбдорларни тергов қилиш ва жазолашни талаб қилувчи нота топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг