Time журнали «йил раҳбари»ни аниқлади
Нил Моҳан.
Time журнали YouTubeни бошқараётган Нил Моҳанни «йил раҳбари» («2025 йил бош директори»), дея эътироф этди.
Нил Моҳан YouTube бошқарувига 2023 йилда Сюзан Войжицки ўрнига келган. Бунгача сервис маҳсулотлари директори сифатида YouTube TV, Music, Premium ва Shorts лойиҳаларида қатнашган.
2025 йилда YouTube TV сервиси «томошабинлар меҳмонхонасидан мустаҳкам жой эгаллади, YouTube Shorts маълумотларига кўра, иловадан ойига 2 млрд киши фойдаланмоқда, деб ёзди Time. Бундан ташқари, подкастлар соҳасида ҳам платформа етакчига айланди.
YouTube «юлдузларни яратишга қодир» эканлигини таъкидлаган нашр мисол қилиб MrBeast ва Prime, Netflix ва Ms. Rachel ўртасидаги ва шунга ўхшаш битимларни санаб ўтди.
Моҳаннинг ўзи айтишича, «илгари YouTube ҳамма бир-бирини танийдиган қишлоққа ўхшарди, ҳозир эса у мегаполисни эслатади — бир кўчада содир бўлган воқеа бошқасига таъсир қилади».
Платформа видеолар муаллифлари туфайли ривожланмоқда, шу боис Мохан уларнинг хизматлари муҳимлигига уларнинг ўзларини ишонтиришни асосий вазифаси деб ҳисоблайди.
Нашр ёзишича, YouTubeнинг энг асосий қадриятларидан бири — одамларга «эшитилиш учун» кўмаклашишдир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter